ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида “Аёл меҳр, садоқат, тараққиёт тимсоли” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбари М. Аҳмедова, “Оқила аёллар” ҳаракати етакчиси, “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари О. Мусурмонова, кўчабоши аёллар, маҳалла ва овулларда фаолият олиб борувчи фаол хотин-қизлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор, имтиёз ва ғамхўрликлар хусусида сўз юритди. Ўз фаоллиги билан жамиятнинг турли соҳаларида муваффақият қозонаётган хотин-қизларнинг меҳнати эътироф этилди.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг чиқишлари, “Тўмарис издошлари” кўрик-танлови ғолибларининг саҳна кўринишлари ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчада катта таассурот қолдирди.
Тадбир якунида бир гуруҳ фаол хотин-қизлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА