Франциянинг Монтагрис шаҳрида ўтказилган “II Халқаро бирдамлик ўйинлари” ҳамда Европа очиқ чемпионати мусобақаларида мамлакатимиз пара таэквондочилари муносиб натижаларга эришди.
«Париж-2024» Паралимпия ўйинларининг муҳим рейтинг очколарини жамғариш йўлида ҳаракат қилаётган терма жамоамиз аъзолари “II Халқаро бирдамлик ўйинлари”да 1 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, 50 тага яқин мамлакат терма жамоалари иштирокида ўтган Европа очиқ чемпионатида 1 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медалига эга чиқди.
Ҳар икки мусобақанинг шиддатли беллашувлари натижасига кўра, Жавоҳир Алиқулов, Зуҳриддин Тоиҳров, Санжар Мухторов, Қудрат Ҳайдаров, Гулжаной Наимова, Зиёда Исҳоқова, Асад Тоштемиров каби матонатли спортчиларимиз «Париж-2024» Паралимпиадасининг рейтинг балларини жамғарди.
Яна бир аҳамиятли жиҳати, ҳамюртларимиз Европа очиқ чемпионатида медаллар жамғариш борасида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.
Т.Рўзиев,
ЎзА