Молдованинг Россия Федерацияси билан муносабати Украинадаги жараён туфайли ўзгарган. Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар фақат элчихоналар ва вазирликлар даражасида амалга оширилмоқда, юқори даражадаги мулоқот йўқ, деди республика Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Европага интеграция бўйича давлат котиби Владимир Кук “Radio Chisinau” мухбирига.

Унинг таъкидлашича, Украинада кечаётган жараён сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва хавфсизлик масаласида Молдовага кучли таъсир ўтказди.

Умуман, Россия – Молдова муносабати 2020 йил Европага яқинлашиш сиёсатини олиб бораётган Санду давлат тепасига келгач, ёмонлаша бошлаган.