АҚШ Президенти Жо Байден 9-13 июль кунлари Буюк Британия, Литва ва Финляндияга ташриф буюради. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди.

– Биринчи навбатда АҚШ давлат раҳбари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида боради, – дейилади Жан Рьер баёнотида. – Қирол Карл III ва Бош вазир Риши Сунак билан мамлакатларимиз ўртасидаги яқин муносабатни янада мустаҳкамлашга қаратилган учрашувлар ўтказилади. Сўнгра 11-12 июль кунлари Президент Литвада, Вильнюс шаҳрида НАТОнинг 74-саммитида иштирок этади.

Байден 13 июль кун Финляндияга ўтиб, НАТО ва Скандинавия давлатлари раҳбарлари саммитида қатнашади.

“Reuters” агентлиги хабарига кўра, Байден ва Карл III мулоқоти Британия монархининг 6 майда лавозимига киришгандан кейинги биринчи учрашуви бўлади.