Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган муддатидан олдинги Президент сайловини кузатиш учун келган миссияси оралиқ маърузасида, жумладан, ушбу ижтимоий сиёсий воқеа муносабати билан олиб борилаётган ахборот-тарғибот ишига юқори баҳо берилди.

Қайд этиш жоиз, сайлов олди ташвиқотини ташкил этиш ва ўтказиш сиёсий партияларнинг ихтиёрий фаолияти бўлгани боис, бу ишга сайлов комиссиясини жалб қилиш анчайин хос бўлмаган вазифа.

Шунингдек, сайло волди ташвиқоти пайти давлат ресурсларидан фойдаланиш ҳам тақиқланади. Масалан, давлат хизматчилари, агар улар ишончли шахс ёки ҳарбий, диний ташкилот ходими, судья бўлмаса, сайлов олди ташвиқоти билан шуғулланиши мумкин эмас.

Бундан ташқари сайлов натижасини эълон қилиш муддатини асоссиз кечиктиришнинг олдини олиш мақсадида сайлов комиссиялари қарорлари устидан апелляция муддати 10 кундан 5 кунга қисқартирилди.

Яна бир муҳим янгилик. Сайлов олди ташвиқоти учун ажратилган маблағдан фойдаланиш шаффофлигини таъминлаш мақсадида сайлов олди, оралиқ ва якуни молиявий ҳисоботларни текшириш натижасини эълон қилиш тартиби ўрнатилди.

Хориждаги сайлов участкалари бўйича сайловчилар рўйхати сайловга оид энг оғриқли нуқталардан бири эди. Илгари рўйхат ушбу муассасалар раҳбарлари томонидан тақдим этилган консуллик ахбороти ва маълумоти асосида тузилар эди. Натижада фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи маълум даражада чекланар эди.

Шу боис, сайлов қонунчилигига ўзгариш ва қўшимча киритилиши билан фуқароларимизни хорижда вақтинча яшаётган ёки ишлаётган сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби жорий қилинди.

ЎзА