Франция пойтахти Париждаги Лотин кварталида газ портлаши оқибатида камида 37 киши тан жароҳати олди, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир. Бу ҳақда “The guardian” нашри хабар берди.

Маҳаллий расмийларга кўра, портлаш чоршанба куни соат 17:00 да бешинчи округда содир бўлган ва бир неча бино ёниб кетган. Ярадорларнинг кўпчилиги вайрона остида қолган, қидирув давом этяпти.

Париж полицияси бошлиғи Лоран Нуньес айтишича, ҳодиса Сен-Жак кўчаси 277-уйда, яъни Америка академияси, мода ва дизайн икки тилли мактаби жойлашган бинода содир бўлган.

Маҳаллий аҳолига икки зарбнинг бири кучли, иккинчиси кучсизроқ сезилган.

Ўт ўчирувчилар “Альфонс Лаверана” майдонида қисман қулаган бино устида ишлаяпти.