ФОТОРЕПОРТАЖ

Кеча пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида “CAFA Nation’s Cup”  мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари беллашди. Учрашув 0:1 ҳисобида форсларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ягона голни 47-дақиқада Сердар Азмун киритди. Шу тариқа Эрон термаси мусобақанинг олтин медалларини қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон кумуш медалларга эга чиқди. Учинчи ўрин эса Ўмон терма жамоасига насиб этди.

 

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА