«Яшил энергия» МЧЖ ва «Huawei» компанияси ўртасида умумий қуввати 300 МВт бўлган инверторларни харид қилиш бўйича шартнома имзоланди. Унга кўра, ижтимоий ва давлат объектлари ҳамда бошқа ташкилотлар эҳтиёжлари учун кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш мақсадида Хитойнинг «Technologies Co., Ltd» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 300 мегаваттли инверторлар харид қилинади дейилади Энергитика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА