Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

Ўзбекистон ҳудудида: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

-Маъмурий жарималарни 15 кун ичида тўлаганлик учун чегирма миқдори оширилади.

-Айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталари берилади.

-Айрим турдаги товарлар хариди учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилади.

Жумладан жисмоний шахслар чакана савдо объектларида тухум, ўсимлик ёғи ҳамда мол, қўй, парранда гўштлари хариди учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилади.

-“Метан-заправка”ларга онлайн камера ўрнатиш мажбурий бўлади;

-Янги “дом”ларнинг томига қуёш панеллари ўрнатиш мажбурий бўлади;

-Айримларга (кимларга?) шифоҳонада бепул овқат берилади;

-Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг яқинлари ижтимоий қўллаб-қувватланади;

-Раҳбар кадрлар учун инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари жорий қилинади;

-Банк ҳисоб-варағини масофадан туриб очишга рухсат этилади.

 

Шаҳноза Тоштемирова ЎзА