ФОТОРЕПОРТАЖ
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубогининг учинчи босқичида илк медалларига сазовор бўлди. Мусобақа доирасида биринчи медаллар жамланмаси яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида ўйналиб, унда ҳамюртимиз Тахмина Икромова кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, гуруҳ машқининг 3 тасмава 2 та тўп дастурида қизларимиз бронза медаллари билан тақдирланди.
Яккалик, кўпкураш
🥇 София Рафаели (Италия) 🇮🇹 – 131.85 балл,
🥈 Тахмина Икромова (Ўзбекистон) 🇺🇿 – 126.25 балл,
🥉 Маргарита Колосов (Германия) 🇩🇪 – 125.20 балл.
Жамоавий (3 тасмава 2 тўп)
🥇Хитой 🇨🇳 – 63.50 балл,
🥈 Германия 🇩🇪 – 57.70 балл,
🥉 Ўзбекистон 🇺🇿 – 57.30 балл.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА