Бугун Германиянинг Берлин шаҳрида шахмат бўйича “The Armageddon Championship Series” чемпионати доирасидаги “Asia & Oceania” турнири бошланади.

ФИДE рейтингида кучли 50 таликдан жой олган шахматчилар иштирок этаётган мазкур турнирда Осиё-Океания минтақасининг 6 нафар номдор шахматчиси билан биргаликда Нодирбек Абдусатторов ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради.

Мусобақада қатнашаётган Абдусатторов илк ўйинини ҳиндистонлик Видит Гужратига қарши ўтказади.

Осиё-Океания минтақаси баҳслари 9 апрелга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, “The Armageddon Championship Series” турнири «Африка-Европа», «Америка», «Осиё-Океания», «Аёллар ҳафталиги» босқичларида ўтказилиб, сўнгги «Гранд-финал» чемпионлик учрашувлари билан поёнига етади.

Т. Рўзиев, ЎзА