Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича давом этаётган «Катта дубулға» турнирининг биринчи кунги саралаш босқичида аёллар 49 ва 67 кило оғирликда, эркаклар 68 кг ва +80 килограммдаги баҳсларда иштирок этди.

Дастлабки кун якунларига кўра, ҳамюртларимиздан Мадинабону Маннопова (49) ҳамда Никита Рафалович (+80) финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Халқаро турнир ташкилий қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Улуғбек Рашитов (68) ва Светлана Осипова (+73)га ҳам  эртага, 1 апрель куни ўтадиган мусобақанинг финал баҳсларида тўғридан-тўғри қатнашиш учун расмий таклифнома тақдим этди.

Бугун кун давомида қолган вазнларда финал йўлланмалари учун беллашувлар ўтказилади, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

 

ЎзА