Мамлакатимиз таэквондочиларининг жаҳон ва қитъа чемпионатларида, айниқса, Токио-2020 олимпиадасида олтин медалга сазовор бўлиши чет эл терма жамоалари эътиборини Ўзбекистонга қаратмоқда. Шу маънода, бир қатор давлат терма жамоалари таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси билан қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ўтказишга, ҳамкорлик алоқаларини тизимли ривожлантиришга аҳамият қаратмоқда.

Шундай мамлакатлардан бири Грузиядир. Ўзбекистон таэквондо  WT ассоциацияси хабарига кўра, куни кеча Европа ўйинлари ҳамда Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган Грузия терма жамоаси аъзолари Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси билан ҳамкорликда қўшма ўқув-машғулотларни бошлаган.

 

Т. Рўзиев, ЎзА