ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида хотин-қизлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича республика турнири бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Кураш федерацияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган жами 100 нафар иштирокчи ўзаро куч синашди.

Ғолиблар 10 вазн тоифасида аниқланди. Уларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА