Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида таэквондо WT бўйича поёнига етган “Dutch open” халқаро турнирида мамлакатимиз спортчилари 3 та олтин, 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионлари, Олимпиада ўйинлари совриндорлари иштирок этган мазкур турнирда ҳамюртларимиздан Жасур Жайсунов (74 кг.), Шуҳрат Салаев (80 кг.) ва Никита Рафалович (87 кг.) олтин медалларга сазовор бўлди.

Токио олимпиадасидаги ғалабасидан кейин вазн тоифасини ўзгартирган Улуғбек Рашитов ҳамда ўтган йили жаҳон чемпионлигига эришган маҳоратли таэквондочимиз Светлана Осипова бу гал бронза медаллари билан кифояланди.

Энди таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 18-19 март кунлари Бельгиянинг Ломмель шаҳрида G-2 тоифасига мансуб «Belgian Open» мусобақасида медаллар учун кураш олиб боради.

Т. РЎЗИЕВ, ЎзА