ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Hyatt” меҳмонхонасида Осиё, Африка, Пан-Америка қиличбозлик конфедерациялари раҳбарлари иштирокида “Дунёда қиличбозликни оммалаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда қиличбозлик спорт турининг бугуни ва эртаси ҳақида турли хил фикрлар билдирилди. Айниқса, Ўзбекистонда барча спорт турлари каби қиличбозликка эътибор кучайгани, чекка ҳудудларда ҳам бу спорт турининг оммалашаётгани диққатга сазовордир.

Мазкур тадбирнинг узвий давоми сифатида куннинг иккинчи ярмида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди.

Маълумки, жорий йилнинг 2-9 март кунлари Тошкентда қиличбозлик бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди.

Эътироф этиш керакки, Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз юксак натижа намоён қилдилар: 31 мамлакатдан иштирок этган спортчилар орасида мамлакатимиз вакиллари ўсмирлар ўртасида 3 та олтин, 1 та бронза, ёшлар ўртасида 6 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини эгаллади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА