ФОТОРЕПОРТАЖ

Аёл – оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўркидир. Бугунги кунда аёлларнинг жамиятдаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Улар халқ хўжалигининг барча соҳаларда самарали меҳнат қиляпти.

Шу ўринда қорақалпоғистонлик аёл ва қизларнинг юртимиз фаровонлиги, халқимиз равнақи, соғлом ва баркамол авлод тарбияси, оила ва жамият асосларини мустаҳкамлаш йўлидаги хизматларини эътироф этиш жоиз.

Аёл зоти, унинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонларимизнинг файзу фариштаси эканлиги ҳақида тарихимизда улуғ мутафаккирлар, шоир ва алломалар қанчадан-қанча дил сўзларини баён этган. Барчамизга таниш “Жаннат оналар оёғи остидадир”, деган ҳикматли сўзлар она сиймосига берилган энг муносиб баҳодир.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА