Хитой мудофаа бюджетини ошириш режалари ва умуман, мамлакатларнинг минтақадаги ҳарбий фаоллигини кенгайтириш Япония ва унинг иттифоқдошларини жиддий ташвишга солмоқда. Бу фикрни Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хирокадзу Мацуно билдирди.
«Хитой мудофаа харажатларини изчил ва жадал суръатда кўпайтирмоқда, яъни бу ҳақда ошкор қилмай, ҳарбий қутратини оширишда давом этмоқда. Хитойнинг бундай амаллари мамлакатимиз ва бутун халқаро ҳамжамиятни катта ташвишга солмоқда”, деди у.
Мацуно ХХРнинг Жанубий ва Шарқий Хитой денгизларидаги ҳаракатларини яна бир бор танқид қилиб, Пекиннинг минтақадаги ҳарбий фаоллиги ҳозиргача эшитилмаган муаммо эканлигини таъкидлаб, Япония иттифоқчи давлатлар билан жавоб қайтариши кераклигини қайд этди.
Кеча, якшанба куни Хитой халқ вакиллари (парламент) йиғилишида жорий йил бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Унда ҳарбий бюджетни 7,2 фоизга ошириб, тахминан 224,85 миллиард долларга етказмоқчи эканлиги қайд этилган.
ЎзА