Франция фуқаро авиацияси бош бошқармаси пенсия ислоҳотига қарши иш ташлаш туфайли 6-9 март кунлари бутун мамлакат бўйлаб аэропортларда узилишлар бўлиши ҳақида огоҳлантирди ва йўловчиларни иложи бўлса рейсларни қайта режалаштиришга чақирди.
“6 март кечқурундан то 9 март тонгига қадар пойтахтнинг Шарль-де-Голль, Орли ва Бовэ, шунингдек, Бордо, Лилле, Нант, Марсель, Монпелье, Ницца ва Тулуза аэропортларида самолётларнинг қўниши ва учиши чекланади», дейилади Бош бошқарманинг сайтида.
Шунингдек, аниқлик киритилишича, чекловлар 7 мартдан бошланадиган пенсия ислоҳотига қарши касблараро иш ташлаш натижасида юзага келади. “Фуқаро авиацияси бош бошқармаси йўловчиларни иложи борича, парвозлар жадвалини ўзгартиришга чақиради”, дейилади хабарда.
ЎзА