Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ривожланган мамлакатларни камбағал давлатлар олдидаги мажбуриятларини бажаришга, жумладан, миллий даромадларининг бир қисмини ривожланаётган иқтисодларни қўллаб-қувватлашга йўналтиришга чақирди.
“Ривожланаётган мамлакатлар энг кам ривожланган давлатларга тараққий этиши учун расмий ёрдам тариқасида ялпи миллий даромадининг 0,15-0,20 фоизини бериш мажбуриятини бажариш вақти келди”, деди Гутерриш БМТнинг кам ривожланган мамлакатлар бўйича Дохада ўтаётган бешинчи конференциясида сўзлаган нутқида.
Унинг таъкидлаганидек, БМТ ҳали ҳам ривожланаётган мамлакатларга йилига камида 500 миллиард доллар бериш механизмини ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда, бу эса Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун рағбат бўлиши керак.
Бош котибнинг сўзларига кўра, ривожланаётган мамлакатлар ўз даромадларининг катта қисмини давлат қарзига хизмат кўрсатишга сарфлайди.
“Бунинг камида 25 та ривожланаётган иқтисодлар давлат даромадларининг 20 фоиздан ортиғини мактаблар қуриш, озиқ-овқат, аёллар ва қизларнинг имкониятларини кенгайтиришга эмас, балки фақат қарз тўлови хизматига сарфламоқда. Айрим мамлакатларда қарзга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар 35 фоизга ўсган”, деб қўшимча қилди Гутерриш.
ЎзА