Бугун, 5 март куни Пекинда XIV Халқ вакиллари кенгаши (парламент) биринчи сессияси иш бошлади. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.

Кун тартибига асосан, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян ҳукуматнинг 2022 йилдаги фаолияти, марказий ва маҳаллий бюджет ижроси хусусида ахборот беради. Шунингдек, парламент доимий қўмиталари, Олий халқ прокуратураси ва Олий хақл суди ҳисоботи тингланади.

Депутатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаси бажарилиши ҳолатини ҳам муҳокама этадилар, 2023 йил учун белгиланган мамлакат тараққиётининг устувор йўналишлари ва янги бюджетни қабул қиладилар.

Бундан ташқари анжуманжа Хитой Давлат кенгаши томонидан ишлаб чиқилган ислоҳот лойиҳаси ҳамда қонунчилик ҳуқуқига ўзгариш киритиш масаласи кўриб чиқиш мўлжалланган.

Парламент сессияси13 мартгача давом этади.

ЎзА