Ёшлар ижод саройида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, «Заковат интеллектуал клуби» ННТ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан хотин-қизлар ўртасида «Заковат» интеллектуал турнирининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.
«Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли орасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил этиш, аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилган турнирда республикамизнинг 14 ҳудудидан 400 дан зиёд жамоа ва 2 мингдан ортиқ хотин-қиз иштирок этди.
Ўйин натижаларига кўра, ҳар бир ҳудуддан 3 тадан жамоа республика босқичига йўл олди. Турнирнинг республика босқичи 13 март куни Тошкент шаҳрида 42 та жамоа иштирокида бўлиб ўтади.
Гулноза Бобоева, Даврон Эрназаров(сурат), ЎзА