Тошкентда старт олган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигининг илк куни якунланди. Аввал хабар қилинганидек, унда ўсмирлар сабля ва шпага, қизлар эса рапира қуролида ғолиблик учун баҳс олиб борди. Қувонарлиси, саблядаги жангларда ушбу спорт турида ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони Зуҳриддин Қодиров олтин медални қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Сабля, ўсмирлар:

1-Зуҳриддин Қодиров (Ўзбекистон),

2-Муҳаммад Абдулкарим (Қувайт),

3-Пак Хо (Гонконг),

3-Минчан Ким (Ж.Корея).

Шпага, ўсмирлар:

1-Хохюн Нам (Ж.Корея),

2- Ранг Ли (Хитой Тайбэй ),

3- Чинруи Чжанг (Хитой),

3- Жиа Хсу (Гонконг).

Рапира, қизлар:  

1- Минчае Шин (Ж.Корея),

2- Шун Вонг (Гонконг),

3- Нано Шимизу (Япония),

3-Юянг Сиа (Хитой).

Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.

 

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА