ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон халқ рассоми, Бердақ номидаги давлат мукофоти соҳиби, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, академик Жоллибой Изентаевнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан “Рангларни сайратган рассом” номли кўргазма ташкил этилди.

Кўргазманинг очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда маданият ва санъат соҳаси ходимлари, ўқувчи ва талаба ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Маросимда маҳоратли рассом Жоллибой Изентаевнинг ижоди ва ҳаёт йўли ҳақида батафсил маълумот берилди.

Кўргазмада рассомнинг музей фондларида, шунингдек, Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимида сақланаётган 20 дан ортиқ тасвирий санъат асари намойиш этилмоқда.

Ушбу асарларда Оролбўйининг ўзига хос табиати, қорақалпоқ халқи тарихи, миллий анъаналари ҳамда илм-фан, адабиёт ва санъат каби соҳалар ривожига ҳисса қўшган шахслар қиёфаси тасвирланган.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА