Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022/23-ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5 минг нафарни ташкил этган.
Йиллар кесимида республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони: — 2017/2018-ўқув йили – 1,3 минг нафар
— 2018/2019-ўқув йили – 2,7 минг нафар
— 2019/2020-ўқув йили – 3,6 минг нафар
— 2020/2021-ўқув йили – 4,2 минг нафар
— 2021/2022-ўқув йили – 5,1 минг нафар
— 2022/2023-ўқув йили – 5 минг нафар
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.
ЎзА