ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида “Ёшлар ва қонун” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган танловда унинг қуйи босқичларида сараланган 8 жамоа иштирок этди.

Жамоалар тўртта шарт бўйича ўзаро беллашди.

Танлов якунига кўра, 14-18 ёш тоифасида Нукус шаҳри Халқлар дўстлиги маҳалласидан “Қонун ҳимоячилари” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 18-30 ёш тоифасида ўтказилган баҳсларда эса Нукус шаҳар Навбаҳор маҳалласидан “Ёш ҳуқуқшунослар” жамоаси ғолиб бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА