Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 26-27 март кунлари амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

26 март куни Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад Ашраф Ғанининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатларимиз ўртасидаги яхши қўшнилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Олий мартабали меҳмон бугун “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Анжуман якунида Тошкент декларацияси имзоланди.

Шунинг билан Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг мамлакатимизга ташрифи якунланди. Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.

 

ЎзА