БМТ Хавфсизлик кенгашига кирувчи АҚШ, Франция, Буюк Британия ва бошқа қатор мамлакатлар томонидан Шимолий Кореянинг куни кеча амалга оширган ракета синови кескин қораланди, Пхеньян дипломатияга қайтиши керак, дейилади мазкур мамлакатлар қабул қилган баёнотда. Хабарда келтирилишича, баёнотни АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд ўқиб эшиттирган.
Баёнотга Россия ва Хитой қўшилмаган.
“Албания, Эквадор, Франция, Япония, Мальта, Корея Республикаси, Швейцария, БАА, Буюк Британия ва АҚШ 18 февралда ҳамда 19 февралда иккита қитъалараро баллистик ракета синовини амалга оширгани учун КХДРни кескин қоралади”, – деб баёнот берган Томас-Гринфилд журналистларга.
Баёнотда таъкидланишича, бу шу йили амалга оширилган баллистик ракета синовининг тўртинчиси бўлади. Умуман, шимолликлар 2022 йил бошидан буён жами 9 маротаба қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказган.