Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Миср Араб Республикасига жўнаб кетди. Мазкур олий даражадаги ташрифга нафақат икки давлат, балки кўплаб хорижий мамлакатлар экспертлари эътибор қаратиб, ўз муносабатини билдирмоқда. Миср Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ҳамди Ал-Анайин ҳам бўлажак Ўзбекистон-Миср саммитидан кутилаётган натижа хусусида фикр юритади.

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифига жиддий тараддуд кўрдик. Бугун-эрта давлатларимиз ўртасида турли жабҳалардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи шартнома ва келишувларга эришилиши кутилмоқда.

Мен тўқимачилик соҳасида фаолият олиб бораман. Ўзбекистонга охирги сафарим чоғида тўқимачилик, кийим-кечак ишлаб чиқариш учун яратилган шароитларни ўргандим. Фарғона вилоятида шерикларимиз билан бир қатор келишувларга эришдик. “Миср – Африканинг калити”, деган ибора бор. Шу маънода, Ўзбекистон саноати нафақат Миср, балки бутун Африка давлатлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва муносабатни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Мухтасар айтганда, ўзаро алоқалар нафақат саноат, тижорат, бизнес соҳасида, балки маданият, илм-фан ва санъат йўналишида ҳам изчил равнақ топишидан умидвормиз.

ЎзА