Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига Озарбайжон Республикасининг бир қатор давлат ташкилотлари мутасаддилари, хусусан, «Ислоҳотчи ёшлар» ижтимоий ҳаракати ҳайъат аъзоси Ферид Шаҳбозли, бир қатор интернет нашр ва порталлар, медиа соҳасининг мутахассислари ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида  фаолият олиб бораётган Озарбайжон маданият марказини, институт кинопавильони, ўқув-студияси ва талабаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Мазкур институтда талабаларнинг  билим олиши учун яратилган шароитлар делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Озарбайжонлик меҳмонлар Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг дарс машғулотларида қатнашди.

Қолаверса, икки томонлама самарали илмий-тадқиқот алоқалари ва талаба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ҳам турли келишувларга эришилди.

 

ЎзА