Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси мамлакатимизда журналист аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ижодий салоҳиятини намоён қилишига кўмаклашиш, эришган ютуқларини эътироф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида “Атиргул” танлови ўтказилишини эълон қилади.

Танловда журналистлар ва ахборот хизмати ходималари 2022 йилнинг 1 мартидан 2023 йилнинг 20 февралигача оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган (телевидение, радио орқали эфирга узатилган, босма ва интернет нашрларида чоп этилган камида 5 та, кўпи билан 7 та) материаллари билан иштирок этишлари мумкин.

Танловга танлов Низоми бўйича тақдим этиладиган материаллар электрон варианти (ёхуд ҳаволаси) Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг расмий почтаси (info@jurnalistlar.uz) ёки ижодий ишларни қабул қилиб олишга масъул Уюшма ходими Гулзайнаб Зулҳайдарованинг (33) 855-10-13 телефон рақамига очилган шахсий телеграмига юборилиши сўралади.

Танлов қуйидаги ўн йўналиш бўйича ўтказилади:

1. “Инсонга эътибор мавзуси ёритилган энг яхши материал учун”

2. “Сифатли таълим аҳамиятини очиб берган энг яхши материал учун

3. “Маънавий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритгани учун”

4. “Оила мавзуси ёритилган энг яхши материал учун”

5. “Экологик муаммолар  ёритилганэнгяхши материал учун”

6. Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материал учун

7. “ОАВ билан фаол ва тезкор ишлагани учун”

8. “Соғлом турмуш тарзини кенг ёритгани учун”

9. “Болалар ва ўсмирлар мавзуси ёритилган энг яхши материаллар учун”

10. “Журналистика ривожига муносиб ҳисса қўшган аёл”

(Танлов ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари таклифи билан ушбу номинациялар номи ўзгариши мумкин).  

 

ЎзА