Туркия миллий ҳаракат партияси етакчиси (MҲП) Девлет Бахчели зилзила рўй берган ҳудудларда талончилик қилган (мародёр)ларни фуқароликдан маҳрум қилишга ёки улар қочқин бўлса, мамлакатдан чиқариб юборишга чақирди, деб хабар тарқатди Туркиянинг Anadolu агентлиги.
«Талончилик ва ўғирлик билан шуғулланаётган виждонсизларни фуқароликдан маҳрум қилиш керак. Агар улар қочқин бўлса, демак, уларни мамлакатдан депортация қилиш керак», – деган Бахчели парламентда сўзга чиқиб.
Мамлакат адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, зилзиладан кейин 11 вилоятда талончилик қилганликда гумонланиб, 97 киши ушланган.