Рақамли далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади
509

21 ноябрь куни Президент томонидан имзоланган Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан айрим кодексларга рақамли далиллар тушунчасини, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, қонунчиликда рақамли далилларни гувоҳлантириш ва уларни текшириш тартиби назарда тутилмоқда.
ЎзА