Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қатарда жойлашган етакчи IT хизматлари ва ечимлари провайдери Meeza компанияси бош директори Моҳамед Али Ал-Гайтани билан рақамли ва технологик соҳаларда ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш мақсадида музокаралар ўтказди.

Ушбу компания Қатарда жойлашган IT -хизматлари ва ечимлари провайдери ҳисобланади. Компания  IT-хизматлари, булутли технология ечимлари, киберхавфсизлик ва маълумотлар маркази хизматларини ўз ичига олган.

Учрашувда Ўзбекистонда IT -инфратузилмани янада ривожлантириш, малакали мутахассислар захирасидан фойдаланган ҳолда аутсорсинг хизматларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Иккала томон ҳам ўз ҳудудларида рақамли инновацияларни илгари суриш ва технологик имкониятларни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида қизиқиш билдирди.

Н.Раҳмонова,

ЎзА