Молдова ҳаво кенгликлари сешанба куни ёпилди, режалаштирилган рейслар бекор қилинди, деб хабар тарқатди Air Moldova авиакомпанияси матбуот хизмати.

«Айни пайтда Молдова ҳаво кенгликлари ёпилган, парвозлар бошланишини кутиб турибмиз. Бугунги жадвалларга ўзгартириш киритилади», – дейилади компаниянинг Facebook орқали тарқатган хабарида.

Кишинёв халқаро аэропорти матбуот хизмати РИА Новостига ҳам рейслар бекор қилинганини маълум қилиб, бошқа қўшимча маълумотлар бермаган. Мамлакат ҳукумати ҳам вазиятга изоҳ бермаяпти, дейилади хабарда.