НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг жорий йилнинг сентябрь ойида тугайдиган ваколат муддатини узайтириш нияти йўқ. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянсининг расмий вакили Оана Лунгеску “DPA” агентлигига маълум қилди.
“У яна бир марта мандатини узайтириш ниятида эмас”, деди у.
Агентлик маълумотларига кўра, Столтенбергнинг ваколат муддати уч марта узайтирилган, у деярли тўққиз йилдан бери Бош котиб лавозимида ишлаб келмоқда.
“Politico” газетаси 30 январда ўз манбаларига таяниб, НАТОнинг аксарият аъзолари Столтенбергнинг ваколат муддатининг узайтирилиши аниқ эканини ёзиб чиққан эди.
ЎзА