Индонезия соҳилларида 6 магнитуда куч билан зилзила рўй берди, деб ёзмоқда «Известия» Европа-Ўртаер денгизи сейсмология марказига таяниб.
Хабарда таъкидланишича, зилзиланинг маркази аҳолиси 10 минг кишини ташкил этадиган Тобело шаҳридан 239 километр шимоли-ғарбда кузатилган. Зилзила учоғи чуқурлиги 45 километр атрофида бўлган.
Вайронагарчиликлар ёки қурбонлар ҳақида маълумот берилмади, дейилмоқда Sputnik радиоси тарқатган хабарда.