АҚШнинг Webster университети профессорларидан иборат делегация Самарқанд давлат тиббиёт университетига ташриф буюрди.
СамДТУ ректори Жасур Ризаев, халқаро алоқалар, ўқув ишлари бўйича проректорлар иштирок этган музокараларда томонлар ўқув, илмий ва инновацион жараёнларнинг ташкил этилиши, таълим сифатини ошириш бўйича фикр алмашди. Таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлик жараёнлари ҳақида сўз юритилиб, ташкил қилиниши режалаштирилаётган “Олий ҳамширалик”, “Соғлиқни сақлашда менежмент”, “Соғлиқни сақлашнинг иқтисодий йўналиши” мутахассисликлари бугунги кун тиббиётида алоҳида ўрин тутиши таъкидланди.
Меҳмонлар университетнинг янги биноси ва энг сўнгги русумдаги тиббиёт жиҳозлари билан таъминланган ўқув лабораториялари, амалиёт хоналари, ахборот ресурс маркази ва университет тарихини акс эттирувчи музей билан танишиб, олийгоҳ фаолиятини юқори баҳолади.
Нилуфар Бозорова,
ЎзА