Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Кегейли туманида дам олиш масканини қуришдаги талон-торожлик аниқланди

Жумладан, “A.B” масъулияти чекланган жамияти ва “Я.Б.И” компанияси масъул шахслари туманда аҳоли учун дам олиш масканини қуришда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзган. Натижада  жами 214,3 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари  ўтказилмоқда.


Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири