Сурияда юз берган зилзиладан кейин сурияликлар учун инсонпарварлик ёрдамини етказишга ҳеч қандай санкция халақит қилмаслиги керак, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш журналистларга.
«Ҳозир барча шуни аниқ билиши керакки, айни дамларда Сурия халқига ёрдам кўрсатишга ҳеч қандай санкция тўсиқ бўлолмайди», – деди Гутерриш зилзиладан кейин Сурияга жорий қилинган санкциялар бир томонлама бекор қилиниши мумкинми, деб берилган саволга жавоб бера туриб.
Душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида юз берган зилзила кучи Сурияга ҳам таъсир қилди. Бу ерда ҳозиргача зилзила қурбонлари 1,2 минг кишига етгани, икки мингдан зиёд киши табиий офатдан жабр кўргани айтилмоқда. Айни пайтда вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.