Туркия Республикасининг жануби-шарқий ҳудудида юз берган талафотли зилзилалар мамлакатимиз аҳолисини кучли ларзага келтирди. Аянчли офат юртимизнинг ҳар бир фуқаросида чуқур қайғу ва ҳамдардлик ҳиссини уйғотди.
Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов соҳа масъуллари билан бирга Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб, қардош давлатнинг мамлакатимиздаги элчиси Олган Бекар жаноблари ва элчихона масъулларига, Туркия халқига ҳамдардлик ва таъзия билдирди.
Ички ишлар вазири ушбу оғир ва синовли кунларда жабрланганлар ҳамда вафот этганларнинг оиласи ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик тилаб, элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тасалли сўзларни ёзиб қолдирди.
ЎзА