Бугун 9 февраль – улуғ шоир ва мутафаккир мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллуд топган кун.
Шу муносабат билан Ўзбекистонимизнинг барча гўшаларидаги каби Жиззах вилоятида ҳам Буюк шоирнинг таваллуд куни кенг нишонланиб, жойларда Навоийхонлик кечалари ташкил этилаётир ва улуғ мутафаккирнинг ғазалларидан намуналар ўқилмоқда.
Мир Алишер Навоий ғазалларини ёддан билмаган ўзбек Ўзбекистонда бўлмаса керак. Жумладан, жиззахлик – врач, хизматчи, ички ишлар ходими, ўқитувчи, талаба ва журналистлар ижросида ҳазрат Навоийнинг “Келмади” ғазалини ёддан ўқиб берганларини тасвирга муҳирлаб олдик.
А.ҚАЮМОВ (видео), ЎзА