Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги фармони лойиҳасида айтилмоқда.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади. Натижада, жорий йилда бепул овқат бериш тизими билан 2,5 миллион нафар ўқувчини қамраб олиш ва ушбу мақсадларга 2,7 триллион сўмга яқин маблағ ажратилади.
Маълумот учун, 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ушбу тизим билан 273 минг нафар ўқувчи қамраб олинди.
ЎзА