Мамлакатимиз Хотин-қизлар ва оила ишлари давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Теҳронда Нуфузли аёлларнинг биринчи халқаро конгресси доирасида Эрон Президентининг рафиқаси Жамиле Аламолхода билан учрашди.
Томонлар ушбу тадбир аёлларнинг жамиятдаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни фаол амалга ошириш, хотин-қизларнинг бу борадаги саъй-ҳаракатини бирлаштиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқани янада ривожлантириш, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласида ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида мамлакатларимизнинг юқори салоҳияти эътироф этилиб, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга келишиб олинди.
ЎзА