Эртага ташкилий-ҳуқуқий мақоми қандай бўлишидан қатъий назар Тожикистоннинг барча таълим муассасаларида қишки таътил тамом бўлади. Бу ҳақда «Ховар» агентлиги Тожикистон Республикаси таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати тарқатган маълумотга таяниб ёзмоқда.
Тожикистонда умумтаълим муассасаларида 2023 йил 1 январда ўн кунлик қишки таътил бошланган эди, бироқ об-ҳаво жуда совуқ бўлгани учун таътиллар 20 январгача узайтирилган.