Юртимиз теннисчилари йилнинг илк ойидаги халқаро мусобақаларда муносиб натижаларга эришмоқда.

Ўтган ҳафтанинг сўнгги кунларида ёш теннисчиларимиз Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон ва Қатар давлатларида ўтказилган халқаро мусобақаларда муносиб натижага эришган бўлса, уларнинг зафарли юришини Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлигида ўтган ITF таснифига кирувчи турнирда ҳамюртимиз Максим Шин давом эттирди.

Ҳамюртимиз ва россиялик Александр Лобанов жуфтлиги Анталия кортларидаги халқаро турнирнинг финал баҳсида германиялик Том Гентц  ҳамда Адриан Оэтбач тандемини 6/3, 6/4 ҳисобида доғда қолдирди ва ғолибликни тантана қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси хабар берди.

 

ЎзА