Хитойнинг Ляонин провинциясида кимёвий заводда содир бўлган портлашдан сўнг беш нафар фуқаро ҳалок бўлди, саккиз кишининг тақдири ҳозирча номаълум.
«Синьхуа» агентлиги ёзишича, ҳодиса Паньшандаги сульфат кислотани қайта ишлаш заводида профилактика олиб борилаётган пайт юз берган. Мажмуада қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти.
– Ҳукумат томонидан амалиётга профессионал бўлинмалар, жумладан, 443 нафар ўт ўчирувчи ва 105 техника воситаси сафарбар этилган, – дейилган хабарда.