Ўзбекистонлик икки нафар бодибилдингчи топширган тест натижаларида тақиқланган модда борлиги аниқланди. Бу ҳақда Халқаро бодибилдинг федерацияси (IBF) хабар берди.
Мамлакатимиз бодибилдинг усталаридан Тихон Галактионовда тестостерон ва станозолол моддалари аниқланган бўлса, Милена Прудскихда торасемид (диуретик) моддаси борлиги маълум бўлди.
Бу эса ҳар икки спортчини 2026 йил ноябрь ойига қадар спорт мусобақаларида иштирок этишдан четлаштиришга олиб келди, дейилади хабарда.
ЎзА