Ҳарбий ҳамкорлик давом этади…
Киевдаги Президент маъмуриятининг раҳбари Андрей Ермакнинг хабарига кўра, Россия ва Украина “элликка эллик” шаклида асирларни айирбошладилар.
“Чернобиль АЭС, шунингдек, мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида асирга тушган йигитларимиз ватанга қайтарилди, деди Ермак.
Бу ҳақдаги хабарни Россия Мудофаа вазирлиги ҳам тарқатди.
“Туркия Украина атрофидаги зиддиятда жаҳон ҳамжамияти ҳаракатсиз қолмоқда, қурол билан савдо қилувчилар бойиб кетмоқда, тинч йўл билан ечим топишда Россия ва Украина билан бир вақтнинг ўзида музокара олиб бораётган ягона мамлакатдир”, деди Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған. Бу ҳақда “TRT” телеканали маълум қилди.
“La Repubblica” газетасининг хабар беришича, Италия ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам бериш тўғрисидаги олтинчи қарорини февраль ойида бериши мумкин.
Украина Президенти маъмурияти раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳам Италиянинг Киевга етказиб берадиган қурол-яроғлар олиш тўғрисидаги янги режаларидан хабардорлигини маълум қилди.
“Киев ва Рим ўртасидаги алоқларни “жуда самарали”, деб атаган.
Буюк Британия Бош штаби Қуруқликдаги кучлар собиқ қўмондони Ричард Даннатнинг “The Daily Telegraph” газетасига берган интервьюсида “Британия ҳукуматининг Украинага ҳарбий техника етказиб бериш тўғрисидаги хабарларнинг мавжуд эмаслиги Бирлашган Қиролликнинг Киев ҳокимиятига ҳарбий ёрдам беришнинг келажаги йўқлигидан далолат бермоқда”, деб таъкидлаган.
Унинг фикрича, “Франция, Германия ва АҚШ танк ва бошқа техникаларни етказиб бериш бўйича очиқ-ойдин баёнотлар бермоқда. Буюк Британия ҳам аввалига Украинага ёрдам бериш ҳақида гапирди, аммо кейинчалик орқага чекингани сезилмоқда”.
Украина Президенти Владимир Зеленский янги имзолаган фармони билан россиялик режиссёр Никита Михалков, қўшиқчи Филипп Киркоров ва бошқа 117 сиёсатчи, журналист, ёзувчи, санъаткор, олимларнинг мамлакатга кириши тақиқланади.
Фармон давлат раҳбари девонининг сайтида эълон қилинган.
Шунингдек, фармонда Украина фуқаролари, хусусан, телевидения бошловчиси Жанна Бадоева, Украина футбол жамоасининг собиқ капитани, ҳозир Петербургнинг “Зенит” командаси бош тренери Анатолий Тимощук ҳам бор.
Ҳужжатда айтилишича, номи зикр этилганларнинг банк ҳисоб-рақамлари, иқтисодий ва молиявий мажбуриятлари, маданий ҳамкорликлар тўхтатилади, уларнинг Украинага киришлари тақиқланади. Давлат ва бошқа мукофотлари бекор қилинади.
Фармон эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради, дейилади хабарда.
Аброр ХОН, ЎзА