Европа Иттифоқи Ўзбекистон Республикасида эпидемиологик назорат ўрнатиш ҳамда юқумли касалликларни тарқалиш оқибатларини юмшатиш мақсадида касалликларни диагностика қилиш учун кўчма лаборатория тақдим этган эди.

Кўчма лабораториядан юртимизнинг чекка ҳудудларида самарали фойдаланиш кўникмаларини ошириш мақсадида жойларда ўқув машғулотлари ўтказилди. Машғулотларни Германиянинг микробиология институти мутахассислари олиб борди, натижада 300 дан ортиқ таҳлиллар олишга эришилди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, мазкур Мобил лабораторияда ҳар қандай юқумли касалликларни тезкорлик билан аниқлаш мумкин. Лабораторияда ПЦР, иммунофермент анализ ўтказиш, микроскоп ёрдамида паразитар касалликларни текшириш мумкин. Бундай Кўчма лабораториялар узоқ жойларда, лаборатория бўлмаган ерларда таҳлил олиш имконини беради.

 

М.Қосимова, 

ЎзА